Объем 246 страниц
Муҳаббат
О книге
Абдулла Қаҳҳорнинг илк ҳикоялар тўплами 1932 йилда чоп этилган. Бугунгача бўлган давр мобайнида ўзбек адабиётида, жумладан, ҳикоянависликда жуда кўп асарлар яратилди. Сара ҳикоялар, дея эътироф этилган бир қанча ижод намуналари ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилди. Аммо Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари йиллар чиғириғини писанд этмай, ҳамон севиб ўқилади. Адиб қаҳрамонлари ўқувчи учун қадрдон ва ардоқли. Мутолаадан кейинги танаффусда Унсин учун қайғурамиз, Туробжоннинг хотининга анор илинамиз, Қобил бобога таскин бергимиз келади, минг бир жонли Мастура ва унинг вафодар эри Акромжонга ҳавас қиламиз. Содда ва камтар инсонлар сизни суҳбатга чорлайди. Беихтиёр яна мутолаага ўтирасиз. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида ана шундай оҳанрабо бор…
Жанры и теги
Оставьте отзыв